Сиёсат

Politico: АҚШ разведкаси раҳбари Зеленскийга ҳарбий ёрдам камайиши мумкинлигидан огоҳлантирган

Уилям Бёрнс бу ҳақда январь ойида Киевга ташрифи давомида айтган.

Politico: АҚШ разведкаси раҳбари Зеленскийга ҳарбий ёрдам камайиши мумкинлигидан огоҳлантирган

 

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Украина Президенти Владимир Зеленский билан январь ойида бўлиб ўтган учрашувда уни “ҳарбий ёрдам камайиб кетишидан” огоҳлантириб, “жанг майдонида имкон қадар тезроқ олға боришга” ундаган. Бу ҳақда «Politico» икки украиналик мулозимга таяниб, хабар берди. 

 

Жаноб Зеленскийнинг исмини ошкор этмаган маслаҳатчининг сўзларига кўра, Киев АҚШ маъмуриятидаги баъзи амалдорлар Украинани ҳарбий ёрдамни камайтиришга рози бўлиши учун “Конгрессдан фойдаланаётганидан” хавотирда.

 

"Washington Post" газетасининг ёзишича, Уилям Бёрнс январь ойида Киевга яширинча борган ва у ерда Владимир Зеленский билан учрашган. ВП манбаларига кўра, Марказий разведка бошқармаси раҳбари жаноб Зеленскийга "Россиянинг яқин ҳафталар ва ойлардаги ҳарбий режалари" ҳақидаги тахминлари ҳақида маълум қилган.

 

Газета Бёрнс ҳарбий амалиётни тугатиш эвазига Украина ҳудудининг тахминан 20 фоизини Россияга беришни назарда тутувчи тинчлик режасини таклиф қилганини ёзди. Москва ва Киев бу таклифни рад этган. Ўз навбатида Оқ уй ОАВнинг бу хабарларини ёлғон деб атаган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.