ЕИ Россия нефть маҳсулотларига чегара нархларни белгилади: бу натижа берадими?

5 февралдан Европа Иттифоқи АҚШ ва Буюк Британиянинг Россия дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларига жорий этган чекловларига қўшилди. Бу ЕИнинг РФ билан энергетик алоқаларининг яна бир йўналиши узилишини англатади.

ЕИ Россия нефть маҳсулотларига чегара нархларни белгилади: бу натижа берадими?

 

Эмбарго ўрнига Брюссель Россияда ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотларга чегара нархни белгилади. Бундан 2 мақсад кўзланган. Бир томондан РФ бюджети даромадларини қисқартириш назарда тутилган бўлса, иккинчи томондан шусиз ҳам нархи баланд бўлган дизель баҳосини тушириш мақсад қилинган. Бунга қадар 2022 йил июнида Москвага қарши санкцияларнинг олтинчи пакети доирасида Россия нефти импортига чеклов жорий этилганди.

 

Нефть маҳсулотлари эмбаргоси бошқа бир чеклов — рус нефтини денгиздан етказиб бериш бўйича тақиқ билан бирга қабул қилинди. Бу тартиб икки ойдан буён ишламоқда ва таҳлилчилар ушбу тақиқ натижа кўрсатаётганини айтишмоқда. Экспертларнинг фикрича, нефть хомашёсининг чегара нархлари ЕИга салбий таъсир кўрсатмади, аммо РФ бюджетига оғир зарба бўлди. Аммо дизель сотиб олишга чекловлар ва бошқа нефть маҳсулотларига нисбатан қўлланган эмбарго Европа бозорида ноаниқликни юзага келтирди — қитъада бу ёқилғи турининг захиралари тарихий минимум ҳолатида.

 

Дизель нархининг ошиши

 

FGE энергетик консалтинг компанияси экспертлари Юджин Линделл ва Жошуа Фолдснинг фикрича, нефть хомашёсини ўрнини тўлдириш осон бўлди. Уларнинг қўшимча қилишича, дизель нархини Европа қай даражада муқобил етказиб берувчиларни топиши ва Москва ўз маҳсулотини янги бозорларга қай даражада тез йўналтира олиши каби омиллар белгилайди.

 

Агар бу саволларнинг биттасига бўлса ҳам салбий жавоб берилса, ЕИ санкциялари дизель ёқилғисига боғлиқ соҳалар, жумладан, транспорт ва қишлоқ хўжалигига жиддий зарба бериши ва инфляциянинг янада ўсишига олиб келиши мумкин.

 

Экспертлар хавотирига сўнгги бир ярим йилда дизелнинг нархи ЕИда юқори бўлиб қолаётгани ва нефть маҳсулотлари захираси камлиги сабаб бўлмоқда. Яқин истиқболда нархлар янада ошиши эҳтимоли бор: ушбу турдаги маҳсулотлар узоқ ҳудудлардан ташиб келинаётгани учун транспорт харажатлари баланд, айрим етказиб берувчи давлатлар, хусусан, АҚШда ишлаб чиқариш харажатлари кўпроқ ва етказиб берувчилар аввалгидан кўра кўпроқ таваккал қилиши керак.

 

“Бозор ҳозир ўта нозик ҳолатда ва хавотирларга тўла. Халқаро бозорлар Россия экспорти ҳақиқатдан ҳам йўналишини ўзгартирганига амин бўлиши керак. Бу амалга ошган тақдирда вазият яхшиланади”, – деган FGE таҳлилчилари.

 

ЕИ энди қаердан дизель олади?

 

Охирги санкциялар тарихий масштабга эга: Евроиттифоқ 2022 йил 24 февралига қадар истеъмол қиладиган дизелнинг ярмини Россиядан сотиб олганди. Охирги бир йилда унинг ҳажми камайган бўлса-да, рақамлар ҳамон йириклигича қолмоқда. Vortexa таҳлил компаниясига кўра, ўтган йили ЕИ россиялик етказиб берувчилардан 200 миллион баррель дизель харид қилган.

 

Эмбагодан сал олдин европаликлар импортни урушдан олдинги даражага чиқарди. Брюссель энг яқин етказиб берувчидан имкон қадар кўпроқ ёқилғи сотиб олиб, захираларни кўпайтиришга ҳаракат қилди.

 

Жорий этилган чекловлар натижасида Евроиттифоқда кунига 600 минг тонна дизель ва бошқа нефть маҳсулотлари танқислиги кузатилади. Мавжуд бўшлиқни ЕИ Яқин Шарқ, Осиё ва АҚШдан импорт қилиш ҳисобига тўлдирмоқчи.

 

Қувайт ва Саудия Арабистонида янги нефтни қайта ишлаш заводлари ишга тушгач, Европанинг Яқин Шарққа қарамлиги янада кучаяди. Қитъанинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Германия БААнинг Abu Dhabi National Oil компанияси билан шартнома имзолади. Унга кўра, компания 2023 йилда Берлинга ойига 250 минг тонна дизель етказиб бериши керак.

 

Яна бир вариант бор. Унга кўра, санкциялар остидаги Россия маҳсулотлари учинчи давлатларнинг тайёр маҳсулотлари билан аралаштирилади ва Европага реэкспорт қилинади.

 

Хитой ва Ҳиндистоннинг роли қандай?

 

Сўнгги 12 ойда Россия нефтининг асосий харидорига айланган Хитой ва Россия ўзи истамаган тарзда ЕИнинг дизель захираларини тўлдиришда ижобий роль ўйнаши мумкин. РФнинг Украинага босқинидан кейин Ҳиндистон Европага дизель экспортини кескин кўпайтирди. Гап шундаки, Россия нефтини катта чегирма билан сотиб олиш ва дизель нархининг кўтарилиши маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводларининг рақобатбардошлигини оширди.

 

Бир вақтнинг ўзида Хитой 2023 йил учун нефть маҳсулотлари экспортни квотасини кўтарди ва катта эҳтимол билан ўзи учун қулай даражада сақлаб туради. Wood Mackenzie консалтинг компанияси вакили Марк Уильямснинг қайд этишича, Пекиннинг ушбу сиёсати бутун бозордаги вазиятни ўзгартиради. Компания ХХР дунёдаги барча ортиқча нефтни қайта ишлаш қувватлари калитини ушлаб турганини қайд этган.

 

Россия энди кимга дизель сотади?

 

Москва сўнгги ойларда Хитой ва Ҳиндистондаги харидорлари туфайли нефть хомашёси экспортини аввалги ҳажмда сақлаб қолишга ва хатто кўпайтиришга муваффақ бўлди. Аммо нефть маҳсулотлари экспорти йўналишини ўзгартириш мураккаб вазифа ва экспертлар Россия яна чегирмалар орқали буни амалга оширишини тахмин қилишмоқда.

 

“Россия унинг дизелига унча муҳтож бўлмаганлар учун маҳсулотини катта чегирма билан сотишга мажбур бўлди”, – деган FGE таҳлилчиси Юджин Линделл.

 

У катта эҳтимол билан РФ ёқилғисининг бир қисми Туркияга юборилиши ва бу ерда маркаси ўзгартирилиб, Европага “турк дизели” сифатида реэкспорт қилинишини айтган.

 

Бундан ташқари, Москвадан чегирма эвазига нефть маҳсулотлари сотиб олишга тайёр давлатлар кўплаб топилади. Туркиядан ташқари, дизель Лотин Америкаси ва Африкага ҳам йўналтирилиши мумкин. Аммо баъзилар Россия нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни камайтиришини ҳам тахмин қилмоқда.

 

Дизелга чегара нархлар натижа берадими?

 

Европа Иттифоқи ва “катта еттилик” давлатлари Россия дизелининг бир баррели учун 100 АҚШ доллари ва мазути учун 45 доллар атрофида чегара нарх белгилади.

 

Wood Mackenzie таҳлилчиси Уильямс РФ нефть маҳслотлари нархи чегараланиши Россияда нефтни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажмига минимал таъсир кўрсатади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

ЕИ Россия нефть маҳсулотларига чегара нархларни белгилади: бу натижа берадими? | Zamon.uz