Сиёсат

АҚШ элчиси мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам беришда Ўзбекистондан ўрнак олиш кераклигини айтди

У, шунингдек, мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида эришилган натижаларни юқори баҳолаган.

АҚШ элчиси мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам беришда Ўзбекистондан ўрнак олиш кераклигини айтди

 

Бугун, 27 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева АҚШнинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хеникни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат расмий сайтида хабар берилди.

 

Мулоқот аввалида Сенат Раиси элчини юксак ва масъулиятли вазифага тайинлангани муносабати билан самимий қутлади.

 

Учрашув чоғида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Жумладан, Сенат Раиси парламентлараро алоқалар икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим механизмларидан бирига айланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, стратегик ҳамкорликни ҳозирги босқичи парламент миқёсидаги яқин алоқаларни ҳам акс эттириши зарурлиги,  ўзаро муносабатларни янада юқори босқичга кўтаришда мулоқотлар изчиллигини таъминлаш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

 

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришда АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида шакллантирилган  “Ўзбекистон бўйича Кокус” (дўстлик гуруҳи)Нинг ўрни ва фаолияти самарадорлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Ўз навбатида, элчи Жонатан Хеник самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, 26 йил аввал Ўзбекистонда бўлгани, ўтган вақт ичида мамлакатда барча соҳаларда жуда катта ижобий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлганини айтиб ўтди.  Жумладан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги масалаларида эришилган натижаларни юқори баҳолаб, айниқса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш борасида Ўзбекистоннинг тажрибасини бутун жаҳонга намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини ва бу борада бошқа давлатлар ўзбек тажрибасини ўрганиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Учрашувда, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантириш,  бу жараённи фаоллаштиришда Ўзбекистон ва АҚШнинг турли соҳалари вакилларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш, бундай ёндашув икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

 

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан аёллар тадбиркорлиги ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш борасида фикр алмашилди.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

АҚШ элчиси мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам беришда Ўзбекистондан ўрнак олиш кераклигини айтди | Zamon.uz