0

Польша Беларус билан чегарада юк машиналар ҳаракатини вақтинча тўхтатди

Транспорт вазирлиги Европага автотранспортда юк ташувчиларга мурожаат билан чиқди.

Польша Беларус билан чегарада юк машиналар ҳаракатини вақтинча тўхтатди

 

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Польша Беларусь билан чегарадаги назорат пунктини вақтинча ёпгани сабабли автотранспортда халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчиларга мурожаат билан чиқди.

 

Қайд этилишича, Польша Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарори билан 21 февралдан Беларусь орқали Кукурики-Козловичи чегара назорат ўтказиш пункти орқали барча юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши икки томонлама (кириш-чиқиш) вақтинча номаълум муддатга тўхтатилди (бунда Европа Иттифоқига ва Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо мамлакатларда рўйхатга олинган юк автотранспорт воситалари мустасно).

 

Бунинг оқибатида ушбу чегара назорат ўтказиш пунктида хорижий мамлакатлар юк ташувчиларининг транспорт воситалари тўпланиб қолди. Шу муносабат билан вазирлик миллий ташувчилардан Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга ошириш жараёнида бу ҳолатни инобатга олишларини сўради.

 

«Ҳозирда ўзбек миллий ташувчилари юк транспорт воситаларининг Литва чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

 

Европа давлатларига юк ташувларини амалга ошираётган миллий ташувчилар ушбу вазият юзасидан саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

 

  • +998 71 202 05 01 (114);

  • +998 97 709 16 00.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Польша Беларус билан чегарада юк машиналар ҳаракатини вақтинча тўхтатди