Ўзбекистон

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

 

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг кўчаларга ўрнатилган фильтрланган ичимлик суви сотиш автоматларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаётгани акс этган видеолар тарқалди.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолатлар пойтахтнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида содир этилган.

 

Кўрилган тезкор-қидирув чоралари натижасида мазкур жиноятларни содир этишда гумонланган олти нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, улар ушланган. Улар 2004, 2007, 2008, 2010 ва 2011 йилларда туғилган шахслардир.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. Тергов якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ой давомида 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

У зиёратига боришни истаган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, барча зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.