Ўзбекистон

Маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаёти муҳофаза қилинади

Президент янги қонунга имзо чекди.

Маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаёти муҳофаза қилинади

 

Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.

 

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳадаги ваколатли давлат бошқаруви органларини белгилайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Қонунга мувофиқ, техник регламентлар қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

 

  • маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;
  • харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
  • энергия жиҳатдан самарадорликни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
  • ички ва ташқи бозорларда маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш.

 

Техник регламентларда белгиланган мувофиқликни мажбурий равишда тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

 

  • мувофиқликни декларация қилиш;
  • мажбурий сертификатлаштириш.

 

Қонунга кўра, давлат назорати органлари ўртасида юқори хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор равишда ўзаро хабар бериш тизими яратилади ва фаолият кўрсатади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"