Якшанба мутолааси: Матонатдан бахт топган қиз ҳикояси

Zamon.uz француз ёзувчиси Эмиль Золянинг “Аёл бахти” романини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Матонатдан бахт топган қиз ҳикояси

 

Адабиёт ўз бағрига инсонийлик, муҳаббат ва озодлик каби турлича мавзуларни сингдиради Бироқ ҳар бир ижодкор ҳам аёл мавзусига қўл уришга ботинолмайди, бунинг боиси эса аёл ботинидаги мураккабликлардир. Бу ҳеч кимга ўхшамас нозик хилқатнинг сабр-у матонати ва малоҳатини сўз билан акс эттириш бирмунча душвор. Француз ёзувчиси Эмил Золя эса аёл қалбини, унинг ички олами, матонатини борича, ҳеч қандай муболаға ва эзғин кайфиятсиз очиб бера олган ижодкорлар тоифасига киради. Романнинг натурализм жанрида ёзилганига шубҳа йўқ. Ана шунинг учун ҳам Эмиль Золя ер юзига ҳақиқат уруғини сочган атоқли француз адиби, натурализм адабиётининг йўлбошчиси сифатида таърифланади. Натурализмда шахсдан кўра, омма, табақа, сулола ва гуруҳлар ҳаётининг бадиий тасвирлари устуворлик қилади. Уни мутахассислар, асосан, оломон психологиясини акс эттиришга йўналтирилган тасвир усули сифатида тадқиқ этадилар. Золя ҳам “Аёл бахти”ни айнан кибор жамиятининг хоҳиш-истакларига бўйсунмаган, ўз эътиқодидан кечмаган ва бу жамиятда “йўқ бўлиб кетмаган” қиз қалбида ифода этади.

 

Гарчи аёллар ҳақида кўп асарлар битилган бўлса-да, “Аёл бахти”ни ҳеч қайси асарга қиёслаб бўлмайди. Ёзувчи бош қаҳрамон — камбағал қиз Дениза орқали аёл кишининг ботинига кўзгу тутади. Қиз укасининг қўлидан тутиб, шаҳарга поездда келган илк чоғларидаёқ ҳаёт синовларига асло енгилмайди. Дениза ҳар бир воқеадан мўжиза топа оладиган даражада кучли характерга эга персонаж. Ёзувчи роман орқали “Инсон учун ҳаётда бирдан-бир бахт бу — доимо олға интилишдир. Агар сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у бешак униб чиқади ва шундай қудратли бир кучга айланадики, кун келиб, ўз йўлида учраган жамики нарсаларни бир четга суриб ташлайди”, деган ғояни илгари суради. Дениза кун келиб ўзи ишлаётган дўкон эгаси Октав Мурени севиб қолади, бироқ унинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун фақатгина тўғри йўлдан боради, қиз қалбини қора ҳислар ва нафрат билан тўлдирмайди, аксинча, ўзлигидан кечмайди, яъни унинг ҳаёт ҳақиқати бўлган ҳалолликдан асло юз бурмайди. Бир сўз билан айтганда, асар йирик дўкон эгаси Октав Муре ва унинг қарашларини бутунлай ўзгартириб юборган, айни пайтда йигитнинг чинакам севгисига сазовор бўлган камбағал қиз Дениза ҳақида.

 

Асарда чинакам инсоний туйғулар, ожиз кўринса-да аёл матонати чиройли ёритиб берилган.

 

Бу шундай асарки, уни ўқиган ҳар бир аёл ўзини аёл сифатида кашф қилади, аёл киши эканлигидан ғурурланади.

 

Хулоса қилиб айтганда, роман ҳар бир замон ва макон оғриқларини акс эттира олган, ҳар бир жамиятга Денизадек қалб эгалари кераклигини рост воқеалар билан исботлаб бера олган бетакрор асар. Балки шунинг учун ҳам “Аёл бахти” бир нафасда ўқиб чиқилса ва соғиниб қайта-қайта мутолаа қилинса ажаб эмас.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.