Жаҳон

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Самара вилоятидаги нефть транспорти инфратузилмасига дронлар орқали зарба берилганини маълум қилди. Ҳарбийлар ҳужум оқибатида нефть сақланадиган бир нечта резервуарда ёнғин чиққанини билдирди.

 

Бош штаб баёнотига кўра, нишонга олинган станция Россия нефть саноатининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. Унга Татаристон, Ғарбий Сибирь ва мамлакатнинг бошқа нефть қазиб олувчи ҳудудларидан магистраль қувурлар орқали хомашё етказилади. Станцияда турли таркибдаги нефть аралаштирилиб, Россиянинг асосий экспорт маркаларидан бири — Urals шакллантирилади.

 

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

 

13 ноябрь куни Самара вилояти губернатори Вячеслав Федоришчев саноат корхонасига берилган зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Бироқ у ҳужум қайси корхонага қаратилганига аниқлик киритмаган.

 

Маълумот учун, 30 октябрь куни Украина Самара вилоятидаги Новокуйбишевск нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилган эди. Шундан сўнг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар қайта кучайган.

 

Украина Бош штаби жорий ҳафта мамлакатдаги бешта йирик нефтни қайта ишлаш заводи — Омск, Ленинград, Рязань, Нижний Новгород ва Ярославль вилоятларидаги корхоналар сўнгги кунларда ҳужумга учраганини билдирган.

 

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.