Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратурага кўра, тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Бош прокуратурага матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.







