Ўзбекистонда тўлиқ жорий этилаётган 5G: унинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсири борми?

Zamon.uz бу бўйича айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

Ўзбекистонда тўлиқ жорий этилаётган 5G: унинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсири борми?

 

Бугун, 10 март куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда жорий йил март ойидан бошлаб мобил интернет тезлигининг оширилиши ҳамда мамлакат бўйлаб 5G технологиясининг жорий этилиши маълум қилинди.

 

Эндиликда мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияси энг сўнгги технологиялар бўйича янгиланади ва 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилади. Қатор таянч станциялари 5G стандартига мослаштирилади. Натижада мобил алоқа абонентлари бешинчи авлод тезлигида мобил интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 5G алоқаларининг синовдан ўтказилиши Ўзбекистонда илк бор 2019 йили муваффақиятли амалга оширилган. 2021 йили етакчи мобил алоқа операторлари 5G тармоғини Тоshkent city'да ишга туширишган. 

 

2022 йили эса Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилиш бошланган. Бу ҳақда рақамли техногиялари вазири Шерзод Шерматов маълум қилиб, Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобил алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAC тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилаётганини билдирган.Шунингдек, GSMA халқаро ассоциацияси ҳисоботида мобил алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга тушириши айтилади.

 

5Gнинг зарарли экани ҳақида хавотирлар

 

Бугун бутун дунёда бешинчи авлод алоқа стандартини жорий этиш ҳамда бу тармоқда ишлайдиган қурилмалар яратишга зўр берилмоқда. Бироқ унинг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам бор.

 

Мутахассислар фикрича, 5G тармоғининг тўлиқ ишга туширилиши об-ҳаво прогнозларини аниқлашни қийинлаштиради. Сабаби – 5G тармоқлари юқори, шу жумладан, 24 гигагерслик частотани ҳам қўллайди. Айни шунга яқин – 23,8 гигагерслик частота метеорологларга бўронлар, тўфонлар ва довулларни олдиндан аниқлашга ёрдам беради. Мазкур диапазонда океанларда буғ ҳосил бўлиши интенсивлигини билдирувчи табиат сигналларини ушлаб олиш мумкин. 5G тўлқинлари уларни тўсиб қўяди ва об-ҳавони прогноз қилиш қийинлашади. Натижада океан ва денгизлар соҳилларида яшайдиган аҳоли ўзларига яқинлашиб келаётган бўрон ҳақида 2-3 кун кечикиб хабар топиши мумкин.

 

Бундан ташқари, мазкур технологияга ҳамма ҳам бирдек хайрихоҳ эмас. Айрим кишиларнинг хавотирига кўра, мазкур технология соғлик ва атроф-муҳит учун зарарли ҳисобланади. Улар гўёки “электромагнит гиперсезгирлиги”дан азият чекаётганликларини таъкидлашади.

 

2019 йили “Scientific American” газетасида эълон қилинган мақолага кўра, 5Gнинг жорий этилиши саратон билан касалланганлар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Бу Калифорния университети профессори Жоэл Московитснинг хулосаси эди.

 

1,5 ҳафтадан сўнг унинг нуқтайи назарига қарши материал чоп этилади. Унда айтилишича, Московитс назарияси ҳеч қандай далилга асосланган эмас. Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар, жумладан, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тадқиқотлари мобил алоқанинг соғлиқ учун хавфлилигини тасдиқламаган. Шундай қилиб, 5Gнинг саломатликка зарар экани ҳақида ҳалигача аниқ далиллар йўқ.

 

5Г технологиясининг фойдали жиҳатлари

 

Олдинги мобил алоқа авлодларидан фарқли 5G тармоқлари 1G-4G бўлган барча турдаги хизматларни юқори сифатда ва тезликда қўллаб-қувватлайди. Кўплаб хизматларни интеграция қилади ҳамда мавжуд физик объектларнинг кўплари 5G тармоқлари дастури кўринишида ишлаб чиқилган. 5G тармоқлари орқали барча симли ва симсиз алоқа хизматлари — sputnik алоқа, WI-FI, WI-Мах'дан фойдаланиш мумкин. 5G тармоқ фойдаланувчилари сониясига гигабит маълумот узатиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, 3D форматда онлине фильмлар томоша қилиш, сенсор технологиялари, smart home, smart city, автоматлаштирилган саноат, ўз-ўзини бошқарувчи ақлли объектлар, ақлли тиббиёт, ақлли транспорт, учувчисиз бошқарилувчи дронлар, ақлли электр тармоқлари, голограмма ва бошқа телекоммуникация хизматларига эга бўлишади.

 

2023 йилда Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли, шунингдек, республикадаги вилояти марказлари қисман қамраб олиш таъминланади. Ишлар якунига етгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади.

 

custom img

Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"