Ўзбекистон

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

 

Тошкент халқаро аэропортида 26 ёшли Оҳангарон шаҳрида яшовчи аёлни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида Туркияга юборишга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида ИИВ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида аниқланган.

 

Тезкор тадбир давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи аёл қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у Истанбулда яшовчи таниши билан олдиндан тил бириктириб, Оҳангарон шаҳрида яшовчи аёлни алдов йўли билан Туркияга юборишга уринган.

 

Гумонланувчи жабрланувчини чет элда мўмай даромад топишига ишонтириб, уни Истанбулга шаҳвоний эксплуатация ва фоҳишалик мақсадида олиб кетаётган вақтда аэропортда далилий ашёлар билан ушланган. Жабрланувчини Истанбулда бошқа бир ўзбекистонлик аёл кутиб олиши керак бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

У орқали киберфирибгарлик ҳақида хабар келиши билан пул ҳаракати кузатилиб, тезкор чоралар кўрилади.

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Автомобиль ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидаги йўл белгиси талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланган.

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг тезликни нотўғри қайд этаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Наркологик касалликлар бўйича ҳисобда турувчилар сони 2025 йил 1 октябрга нисбатан 593 нафарга ошди.

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

Айрим фуқаролар сохта авторақамларни хориждан ижтимоий тармоқлар орқали буюртма қилгани, бошқалари эса танишларидан сотиб олганини билдирган.

“Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик: Тошкентда икки кибержиноятчи ушланди

“Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик: Тошкентда икки кибержиноятчи ушланди

Улар зарарли APK файллари ва фишинг ҳаволалари орқали фуқароларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини қўлга киритганликда гумонланмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.