Ўзбекистон

Ташқи меҳнат миграцияси Кореяда ишлаш истагида бўлганларга муҳим эслатма билан чиқди

Шунингдек, агентлик ахборот хизмати раҳбари Кореяда ишлаш масаласи юзасидан ижтимоий тармоқларда берилаётган саволларга ҳам жавоб берди.

Ташқи меҳнат миграцияси Кореяда ишлаш истагида бўлганларга муҳим эслатма билан чиқди

 

2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида жорий йил 6-9 февраль кунлари labormigration дастурий мажмуасида 24 942 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

 

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан номзодларнинг 9 000 нафари учун корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони жорий йил 14 мартдан 7 апрелгача бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтган қолган номзодлар учун ўтказиладиган тест имтиҳони тўғрисида қўшимча маълум қилинади.

 

Имтиҳон Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўчаси 33-уйда ўтказилади.

 

Номзодлардан қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар талаб этилади:

 

Биринчиси, хорижга чиқиш паспорти;

Иккинчиси, 3,5 Х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли ва рангли 2 дона фотосурат.

 

Номзодлар рўйхати labormigration дастурий мажмуасида эълон қилинган.

 

Шу билан бирга, имтиҳонда иштирок этувчи номзодлар огоҳлантирилди.

 

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди.

2. Номзодлар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.

3. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, EPS-Topik тест имтиҳони такрор ёки қайта аппеляция тарзида ўтказилмайди.

5. Электрон воситалар, хусусан, мобил телефон, электрон соат, шпаргалка кабилардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

6. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида тестда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

 

Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар видеокузатув камераси орқали аниқланиб борилади.

 

Имтиҳон ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали тақдим этилаётган маълумотлардан бошқа хабарларга ишонмаслик, воситачи шахслар “хизматлари”дан фойдаланмаслик, турли тўловларни амалга оширмаслик сўралади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"