Тошкентда эркак юқори қаватли бинодан тушиб кетгани айтилмоқда
Ҳолат бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида эркак ўзини 7-қаватдан тушиб кетгани ёки ташлаб юборилгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, Миробод туманидa бир эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетганлиги билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда. Ҳозирда тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, фуқаронинг шахси ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.







