Сиёсат

Туркия элчиси: Ўзбекистондан Туркияга 644 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ юборилди

Олган Бекар Ўзбекистон халқига зилзила оқибатларини бартараф этишда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Туркия элчиси: Ўзбекистондан Туркияга 644 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ юборилди

 

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасида Туркияда бўлиб ўткан зилзилада - Ўзбекитон томонидан юборилган барча ёрдамларга миннатдорлик юзасидан   тадбир ўтказилди. Унда элчи Олган Бекар сўзга чиқди.  Дипломат 6 феврль куни юз берган зилзилани “Аср фалокати” деб атади. 

 

“Зилзила яраларини боғлаш учун давлатимиз, халқимиз ва дўстларимиз илк кунданоқ тўлиқ сафарбар бўлдилар. Бунда бутун дунёдаги дўстларимизни ҳам Туркияни ёнида кўришдан мамнун бўлдик. 
Халқаро ҳамжамият намойиш этган фавқулодда бирдамлик ва қўллов мушкул кунимизда бизга таскин бўлди. Халқаро миқёсда кўрсатилган ёрдамларда энг олдинги сафда келган мамлакатлардан биттаси азалий ва абадий қардошимиз Ўзбекистон бўлди.  
Ўзбекистон давлати ва халқи тарихда ҳам бўлгани сингари, бу машъум фалокатдан сўнг ҳам, доимги олийжаноблигини намойиш этиб, ўлкамизни ёлғизлатиб қўймади. Ўзбекистон халқи ва давлат ташкилотлари Президент Мирзиёев етакчилигида деярли сафарбар бўлиб қора кунда дўст эканликларини кўрсатдилар. 
Даставвал Президент Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ташкилотларининг деярли барча юқори даражали раҳбарлари Элчихонамизга ташриф буюриб, таъзия дафтарни имзолаганлари хотирадан ҳеч қачон ўчмайдиган бирдамлик тимсоли бўлди”, – деди Олган Бекар. 


Элчи Ўзбекистон халқи зилзила оқибатларини бартараф этишда Туркияга катта ёрдам кўрсатганини қайд этди. Юртимиздан юборилган қидирув-қутқарув жамоалари фаолияти алоҳида эътироф этилди. 


Ўзбекистон ҳаво йўллари, Турк ҳаво йўллари, MNG Kargo ва юк транспортлари орқали бугунгача Туркияга 674 тонна гуманитар ёрдам ашёлари етказиб берилди. 


Шу билан бирга, молиявий ёрдамлар “Зираат банк Ўзбекистон” орқали бевосита ёки шу банкда Элчихона томонидан очилган зилзила ёрдам ҳисоблари орқали Туркияга юборилди. Бугунги кунгача 644 000 АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ жўнатилгани таъкидланди. 


Расмий ёрдам ҳисобларига маблағлар ҳамон келишда давом этмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Туркия элчиси: Ўзбекистондан Туркияга 644 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ юборилди | Zamon.uz