Ўзбекистон

“Олиб чиқиб ташла буни!” — Тошкентда ИИБ ходимлари журналистга куч ишлатгани айтилди

Ҳолатга шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

“Олиб чиқиб ташла буни!” — Тошкентда ИИБ ходимлари журналистга куч ишлатгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол мусобақаси учун касса олдидаги навбатларни ва чипта муаммосини ёритишга борган журналист ИИБ ходимлари томонидан “ҳайдаб солингани” айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 17 март куни “Бунёдкор” стадионидаги касса олдида футбол ишқибозлари жуда кўп тўпланган. Касса олдига жамоат тартибини сақлаш мақсадида ИИО ходимлари жалб этилиб, унинг олди панжаралар билан тўсилган ҳамда фуқаролар навбат билан кириши таъминланган.

 

Бироқ тахминан соат 14.30 “Renessans TV” телеканали мухбири ва телеоператори ИИО ходимлари томонидан тўсилган панжарадан ошиб ўтган, бу эса бошқа фуқароларнинг қаттиқ эʼтирозига сабаб бўлган. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларни тинчлантириш мақсадида мухбир ва телеоператорга панжарадан ташқарига чиқиши лозимлиги тушунтирилган. ИИО ходимлари томонидан мухбир ҳамда телеоператорга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган ва телеканал техникасига шикаст етказилмаган.

 

“Ҳурматли ОАВ вакиллари, сизларнинг ҳуқуқларингиз қонун билан кафолатланади. Лекин ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам борлигини унутманг. ИИО ходимларининг асосий вазифаларидан бири жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан ҳам ўзингиз кўриб гувоҳ бўлганингиздек, стадион кассалари олдида кўплаб фуқаролар тўпланиб кетган, навбатсиз чипта олишга бўлган уринишлар эса аянчли якун топиши мумкин эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўз вақтида аралашувчи сабабли касса олдида жамоат тартиби бузилишига ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Сизлардан ИИО ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтида вазиятни тўғри тушунишингизни сўраймиз”, — дейилади расмий муносабатда.

 

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"