Lifestyle

Сайёралар паради қачон кузатилади?

Бу камдан-кам содир бўладиган ноёб астрономик ҳодиса экани айтилмоқда.

Сайёралар паради қачон кузатилади?

 

Ер аҳолиси 28 мартда бир вақтнинг ўзида Қуёш тизимининг бешта сайёраси: Юпитер, Меркурий, Венера, Уран ва Марснинг бир сафга тизилишини кузатиши мумкин. 

 

Буюк Британиянинг Эдинбург университети ходими Бет Биллернинг сўзларига кўра, бешта сайёранинг бир сафга тизилиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Сайёраларнинг бундай парадини 2022, 2020 ва 2016 йилларда кузатиш мумкин бўлган. 2022 йил Ернинг шимолий ярим шари аҳолиси Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурннинг бир чизиқда саф тортганини кузатган.

 

Биллернинг сўзларига кўра, осмонда Венера ва Юпитерни кўриш осонроқ бўлади. Сўнгги бир неча ҳафта ичида бу икки сайёра аллақачон бир-бирига яқин масофада кузатилган. Марс унчалик ёрқин бўлмасада, уни кузатиш мумкин. Бироқ Меркурий осмон тиниқ бўлсагина кўринади, Уранни эса дурбин ёки телескопсиз кузатиш қийин.

 

2023 йил давомида яна бир нечта сайёралар паради кузатилиши кутилмоқда. Мисол учун, апрель ойида Меркурий, Уран, Венера ва Марсни бир сафда кўриш мумкин.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.