Таълим

СТЕМ фанлари ва араб тилини ўқитиш бўйича БААдан мутахассислар жалб этилади

Айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири бошчилигидаги вазирлик делегацияси БААда қатор таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишмоқда.

СТЕМ фанлари ва араб тилини ўқитиш бўйича БААдан мутахассислар жалб этилади

 

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси қатор таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишмоқда. 

 

Жумладан, Ўзбекистонда хорижий тил сифатида араб тили ўқитиладиган мактаблар учун ўқув-методик мажмуаларни такомиллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

 

Абу Дабида вазир БААнинг “Emirates National School” ихтисослаштирилган мактабида БАА Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котиби ўринбосари Доктор Абдуллоҳ Муғробий билан учрашди.

 

Унда СТЕМ фанлари ҳамда араб тилини ўқитиш бўйича БААдан мутахассисларни жалб этиш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар натижасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Шунингдек, Alef рақамли таълим платформасини Ўзбекистонда маҳаллий шароитга мослаштирилган ҳолда жорий этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.