Сиёсат

Си Цзиньпин ҳам Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Хитой раҳбари Ўзбекистон Президенти ва халқини Наврўз байрами билан қутлаган.

Си Цзиньпин ҳам Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

 

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мактуб йўллаб, уни Наврўз байрами билан табриклади.

 

“Ҳурматли Президент жаноблари!

 

Ўзбекистоннинг миллий байрами – Наврўз айёми билан Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод этишдан ғоят мамнунман.

 

Ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифим чоғида бўлиб ўтган дўстона ва сермаҳсул музокараларимиз натижаси ўлароқ мамлакатларимизнинг стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантирувчи, халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи қўшма баёнот қабул қилдик, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдик.

 

Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман. Сизнинг жорий йил май ойига режалаштирилган илк “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этишингизни ва Хитойга давлат ташрифингизни кутиб қоламан.

 

Сиз билан биргаликда Хитой – Марказий Осиё муносабатлари истиқболлари ҳамда мамлакатларимизнинг икки томонлама ҳамкорлигига оид катта режаларини муҳокама этишимиз Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришига ишончим комил.

 

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

 

Дўст Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик ҳамиша ёр бўлсин!” — дейилади мактубда.  

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Си Цзиньпин ҳам Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади | Zamon.uz