Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди
Тошкент вақти билан 07:53 да Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, 23 март куни Тошкент вақти билан 07:53 да қайд этилган 4,9 магнитудали зилзила сезилиш кучи Сирдарё вилоятида 2-3 баллни, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 22 баллга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 23 март куни Тошкент вақти билан соат 01:07 да қайд этилган 6 магнутудали зилзила ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилган, унинг кучи 4-5 баллни ташкил этганди.







