Ўзбекистон

Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас

Сейсмология институти директори ўринбосари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган хабар юзасидан маълумот берди.

Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас

 

Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон аҳолиси илк бор жорий йил 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлари тўғрисида эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумотлар олди.

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов зилзилани олдиндан аниқлаш йўналишидаги ишлар, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан маълумот берди.  

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Google компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқилган ва Android тизимига ўрнатилган зилзила тўғрисида эрта огоҳлантириш дастури илк бор АҚШнинг Калифорния штатида синовдан ўтган. Шундан бошлаб Google компанияси зилзиладан эрта огоҳлантириш тизимини жаҳон тизимига айлантириш бўйича ишланмалар олиб борди. Android қурилмасида ишлаётган мобил телефонларнинг сейсмик тебранишлар ҳақида эрта маълумотлар олиш имкониятини яратди.  

 

Албатта, бу ғоя янгилик эмас. Чунки Япония ҳудуди учун зилзилаларни эрта огоҳлантириш тизими Япония метереологик агентлиги томонидан яратилган ва қўлланиб келинмоқда. Худди шундай минтақавий тизим Мексика, Хитой, Тайван, Италия, Руминия ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилади. Лекин Google компанияси яратган мобил дастур бутун жаҳонни қамраб олиш имконини беради.  

 

Google тизими бу зилзилани прогноз қилиш усули эмас, балки зилзила содир бўлгандан сўнг сейсмик тўлқинларни тарқалиши билан боғлиқ жараённи узатиш тизимидир. Зилзила ўчоғидан тарқалган бўйлама тўлқин яқин атрофдаги сейсмик станцияларда қайд қилингандан сўнг, 3 сонияда зилзила тўғрисидаги маълумот, яъни ўчоқнинг чуқурлиги, зилзила кучи, орадаги масофа, Google тизими орқали дунёга тарқалади. Кўндаланг тебранишлар физик моҳияти бўйича талафотли тебранишлар бўлганлиги сабабли, унинг етиб келиш вақти қанчалик эрта аниқланса, бир мунча хавфсизликни таъминлаш мумкин.  

 

Хитой тадқиқотчиларининг маълумотларига кўра, эрта огоҳлантириш тизими 3 сонияда шикастланишларни 14 фоизга, 10 сонияда жароҳатланиш ва қурбонларни 39 фоизга, 20 сонияда 63 фоизга қисқартириши мумкин.  

 

Шундан келиб чиқиб, зилзиладан эрта огоҳлантириш тизимининг мавжудлиги сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг самарали йўналишларидан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, Япония аҳолисининг 65 фоизи эрта огоҳлантириш тизимидан самарали фойдаланар экан.  

 

Эрта огоҳлантириш тизими самарадорлиги аҳолининг зилзиладан аввал ва зилзила даврида ҳаракатланиши билан узвий боғлиқ. Ҳозирги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зилзила даврида аҳолининг қандай ҳаракатланиши тўғрисида мобил илова ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган.  

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"