Эрдоғон ва Путин телефон орқали мулоқот қилди
Россия раҳбари турк халқини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

Россия Президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғон билан телефон орқали суҳбатлашди. Ҳамкасблар Сурия муаммосини муҳокама қилишган.
Кремль тарқатган хабарга кўра, суҳбатда "Туркия-Сурия муносабатларини нормаллаштириш жараёнини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган".
“Туркия Президенти бу борада Россиянинг конструктив воситачилик ролини алоҳида таъкидлади”, — дейилади Россия Федерацияси Президенти матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Путин Эрдоғон ва турк халқини мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.







