Ўзбекистон

Оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Бу бўйича янги қонун қабул қилинди.

Оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

 

23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялашга доир қонунни қабул қилди.

 

Қонун билан биринчи марта оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритиляпти.

 

Хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро нормалардан келиб чиқиб, жисмоний зўравонлик билан бир қаторда иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланяпти.

 

Шунингдек, шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни, номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик, шаҳвоний шилқимлик қилиш учун ҳам жавобгарлик киритилмоқда.

 

Бундан ташқари, илгари вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорт, ижодий ташкилотларда ишлаши тақиқланяпти.

 

Маълумотларга кўра, 2021 йилда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 40 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилган бўлса, бу зўравонликларнинг 87 фоизи оилаларда содир этилган.

 

Гуруҳларга бўлинганда: 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлари аниқланган.

 

custom img

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Музокаралар давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича асосий миллий ташаббуслар тақдим этилди.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

Кристиан Штокер  билан Ўзбекистон–Европа ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

custom img

Фарғонада фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Мембранали қопламали сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қутқарув арқонлари ўрнатилиши таъкидланди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қиз ўзини каналга ташлади

Жонига қасд қилиш мақсадида кўприкдан сувга ўзини ташлаган қиз қутқариб қолинди.

custom img

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

custom img

Сурхондарёда Damas ва Nехiа ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналардаги қолган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

custom img

Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз”га алоқадор йирик талон-торожлик: бюджетдан 643,2 млрд сўм ўзлаштирилди

Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳаси доирасида ҚҚСдан озод этилган хизматлар учун электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда ҚҚС суммалари киритилган.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"