Дунёдаги энг яхши ва энг ёмон машҳур жойлар

Баъзан машҳур бирор жойга борганда “Нимагаям бу ерга келдим?” деб ўйлаймиз. Манзил ҳафсалани пир қилиб, Инстаграмда кўринганидек чиройли бўлиб чиқмайди.

Дунёдаги энг яхши ва энг ёмон машҳур жойлар

 

Баъзан машҳур бирор жойга борганда “Нимагаям бу ерга келдим?” деб ўйлаймиз. Манзил ҳафсалани пир қилиб, Инстаграмда кўринганидек чиройли бўлиб чиқмайди.

 

Саёҳатлар мавсуми олдидан ана шундай жойларга адашиб бориб, кайфиятингиз тушмаслиги учун Stasher компанияси дунёнинг энг яхши 99 та сайёҳлик манзиллари рейтингини тузди.

 

Рейтингни тузишда Google Maps’даги фикрлар, маҳаллий тураржой сифати, энг яқин халқаро аэропортгача бўлган масофа, сайёҳлар хавфсизлиги ва TikTok фойдаланувчилар орасида манзилнинг оммалашгани ҳисобга олинди.

 

Ҳар бир манзил 10 балли шкала бўйича баҳоланган. Аниқланишича, Европадаги ҳар бешта машҳур манзилдан 4 таси сайёҳларни қониқтиради.

 

Дунёнинг энг яхши сайёҳлик манзиллари:

 

5. Анкгор-ват, Камбожа

 

Дунёдаги энг йирик диний меъморий обида 402 акр (қарийб 163 гектар) майдонни эгаллаган. Улкан будда эҳроми Камбожа байроғида ҳам акс эттирилган.

 

4. Севильядаги Испания майдони, Испания

 

Ярим айлана шаклдаги сув ҳавзалари мажмуаси, монументлар ва минорали бинола неомавритан услубида ишланшан. Ҳозир майдонда шаҳар ҳокимияти ва бир нечта музей жойлашган. Мажмуа Андулусия пойтахтида 1929 йилги иберик-америка кўргазмаси олдидан қурилган.

 

Архитектура мажмуасини ташкил қилувчи павильонлар анъанавий плиталар билан қопланган. Панноларнинг ҳар бири Испаниянинг алоҳида провинциясини тасвирлайди.

 

3. Мовий лагуна, Исландия

 

Рейкьявикдан 40 км масофада жойлашган машҳур спа-курорт қора лава далалари ва вулқонлар билан ўралган. Манзил ҳар йили бир миллионга яқин сайёҳни қабул қилади, бу эса Исландия аҳолисидан икки марта кўп. Кўлда сув ҳарорати доимий 38-40 градус атрофида сақланади. Бу табиат мўъжизаси эмас, балки инсон меҳнати натижасидир.

 

Блауа-Лоунидга яқин атрофдаги геотермал электростанция сувлари юборилади. Минераллардан тўйинган сув ва юмшоқ оқ тупроқ терига ижобий таъсир қилади.

 

2. Париж Диснейленди, Франция

 

TikTok фойдаланувчилари версиясига кўра, боғнинг “Ер юзидаги энг бахтли маскан” шиори ўзини оқлайди. Ижтимоий тармоқда Париж Диснейленди белгиланган постлар 8 млрддан ортиқ марта кўрилган.

 

Google Maps эса кўнгилочар боғлар мажмуасига ўртача 4,5 балл берган. Париж Диснейленди боғларидан бирига кириш нархи 63 евродан бошланади.

 

1. Венгрия парламенти биноси

 

Венгрия пойтахти эртакнамо архитектураси билан сайёҳлар қизиқишига сабаб бўлади. Айнан Будапештда, Дунай дарёси бўйида Европанинг энг машҳур биноси — парламент жойлашган.

 

Неоготика услубида ясалган архитектура шоҳ асари 1902 йилдан бери депутатлар ихтиёрида. У айни пайтда мамлакатдаги энг катта бино ҳамдир.

 

Венгрия парламенти биноси Stasher суриштирувида 10 дан 7,3 балл олган. Бинога евроҳудуд  сайёҳлари 13, қолганлар эса 26 евро эвазига киритилади.

 

Рейтинг Европанинг энг ёмон сайёҳлик масканларини ҳам аниқлаб берган.

 

Анти-рейтингда Истанбулдаги Гранд-бозор етакчилик қилади. Бозор Султон Аҳмед майдони яқинида жойлашган. Рейтинг муаллифлари у ерда хавфсизлик юқори даражада эмаслигини айтмоқда. Шунга қарамай Google Maps манзилга 4,4 балл берган.

 

Дунёдаги энг ёмон сайёҳлик манзили эса Лос-Анжелесдаги “Юлдузлар аллеяси”дир. Сайёҳлар у ер ҳақида “ифлос ва хавфли жой” деган фикр қолдирган.

 

Етиб бориш энг қийин бўлган жой эса Ҳиндистондаги Тож Маҳал деб топилган. Машҳур мақбара энг яқин аэропортдан 219 км масофада жойлашган.

 

Рейтингда энг ёмон деб топилган 10 та манзилдан 7 таси Осиёда жойлашган (Голливуддаги “Юлдузлар аллеяси”, Тампа-Бейдаги Busch Gardens’дан ва Гранд-бозордан ташқари).

 

Антирейтингнинг 6- ва 7-ўринларини Гонгконгдаги Виктория порти ва Оушен боғи эгаллаган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Дунёдаги энг яхши ва энг ёмон машҳур жойлар | Zamon.uz