Жамият

Бир ой ичида 10 минг килограммга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ бошқарма бошлиғи Зуҳриддин Қаҳрамонов маълум қилди.

Бир ой ичида 10 минг килограммга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди

 

Аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат махсулотларидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида  Ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари билан биргаликда жами 17 мингдан ортиқ бозорлар, савдо мажмулари ва бошқа объектларда ўрганишлар олиб борилди. Унга кўра, 10 минг килограмга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди.

 

Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, ветеринария хизмати билан биргаликда 16 760 та объектлар ўрганилиб, 900 минг метр квдан ортиқ майдон дезинсекция қилиш орқали зарарсизлантирилди.Шунингдек, республика бўйича 2 100 дан ортиқ иқтисодий ва 23 574 та ижтимоий объект, сел, тошқин ва кўчкига хавфли 144 та объект ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

69 та дарё ва канал ўзанлари тозаланиб, 6 та дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

 

“Ўзгидромет” хизмати агентлиги, Хавфли жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан биргаликда сел, тошқин ва кўчкига хавфли ҳудудлардаги хўжаликлар ўрганиб чиқилиб, хавфли ҳудудлардаги 2 та хўжалик доимий ва 13 та хўжалик вақтинчалик кўчирилди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"