Ўзбекистон

Ўзбекистон Туркияга "модулли уй"лар жўнатади

Турар-жой контейнер иншооти Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғига ўрнатилади.

Ўзбекистон Туркияга "модулли уй"лар жўнатади

 

"Anadolu" агентлигининг хабар беришича, февраль ойида эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлган ҳалокатли зилзилалардан сўнг Туркияга ёрдам қўлини чўзган Ўзбекистоннинг хайрия ёрдами доирасида жўнатиладиган ҳар бирида бир оила сиғадиган 100 та турар-жой контейнер иншооти Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғига ўрнатилади. Модулли уйлар Истанбулдаги ўзбек диаспораси томонидан 2016 йилда ташкил этилган Seyhun таълим ва маданият уюшмасининг бевосита кўмагида ўрнатилмоқда.

 

Ушбу модулли уйларнинг умумий майдони 21 метр квадрат бўлиб, унда ошхона, ҳожатхона ва ҳаммом мавжуд. Контейнерлар иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган ва турли мавсумий омилларга чидамли. Уларни ўрнатиш 15 кишидан иборат жамоа томонидан амалга оширилади.

 

«Овакент ҳудудида 100 та контейнер ўрнатишни режалаштирганмиз. Айни пайтда 80 дан ортиқ контейнер ўрнатиш учун қурилиш материаллари мавжуд. Контейнерларимизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар мурват билан маҳкамланган, яъни истак бўлса йиғилиб, кўчирилиши мумкин бўлган тарзда ишлаб чиқилган», — дейди Уюшма раҳбари Тоҳир Абдулла.

 

Унинг қўшимча қилишича, Овакентда контейнер ўрнатиш ишлари 15 кун ичида якунланиши режалаштирилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"