Ўзбекистон

Ўзбекистонда ойликлар ва пенсиялар 2 баробар оширилади

Бу икки босқичда амалга оширилади.

Ўзбекистонда ойликлар ва пенсиялар 2 баробар оширилади

 

2023 йилда Ўзбекистонда ойликлар ва пенсияларни икки маротаба оширишга қарор қилинган. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, 2023 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида пенсияларни 1 июндан 12 фоизга, иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга бир маротаба ошириш мақсадида 6,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган эди.

 

Жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.

 

Хусусан:

1-босқичда пенсия ва нафақалар 1 апрелдан, маошлар 1 майдан – 7 фоизга (қўшимча харажат 2,2 трлн сўм);

2-босқичда 1 сентябрдан – 10 фоизга (яна 5,6 трлн сўм) оширилади.

 

“Бунинг натижасида, мисол учун, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 30-сон мактабнинг катта синф ўқитувчисининг ойлиги 4,2 млн сўмдан май ойида 4,5 млн сўмгача (сентябрдан 4,9 млн сўмгача), Когон туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор-лаборантининг маоши 3 млн сўмдан 3,2 млн сўмгача (сентябрдан 3,6 млн сўмгача), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси катта ҳамширасининг ойлиги 2,7 млн сўмдан 2,9 млн сўмгача (сентябрдан 3,2 млн сўмгача) ошади.

 

Бунда иш ҳақи ва пенсияларнинг биринчи босқичда оширилиши қўшимча тушумлар ҳисобига қопланади.

 

Иш ҳақи ва пенсиялар миқдорлари икки маротаба оширилиши ҳисобига жорий йилда уларнинг миқдорларининг ўсиши 17,7 фоизни ташкил этади (аввал кўзда тутилган миқдор: 10-12 фоиз).

 

Натижада иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши прогноз қилинаётган инфляциядан (10 фоиз атрофида) анча юқори бўлиши кутилмоқда”, – деди Умид Обидхўжаев.

 

Маълум қилинишича, бу тадбирлардан 6,5 млн фуқаро манфаат кўради (4,4 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда 2,1 млн нафар ишчилар).

 

 

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.