Камчаткада 6.9 магнитудали зилзила юз берди — видео
Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бу ҳақда “BBC” хабар берди.
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 15:06 да содир бўлган. Унинг эпицентри Петропавловск-Камчатскдан 44 километр жанубдаги Авачин кўрфази бўлгани айтилмоқда. Цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилмаган.
Петропавловск-Камчатскдаги уйларнинг мебеллари қимирлаган, жиҳозлар қулаган.
ТАСС маълумотларига кўра, Авачинскдаги биринчи ер силкинишидан кейин яна бешта зилзила бўлган. Шаҳардаги айрим мавзелар электрдан узилган.







