Самарқандда 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани бўйича жиноят иши очилди
Ҳозирда қўшимча экспертизалар ўтказилмоқда.

Ургут туманида 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча текшириш ҳаракатлари ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Марҳумага раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш ҳолатлари бўлганига аниқлик киритиш учун гувоҳларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўшимча экспертизалар ўтказиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.








