Сергелидаги 10 қаватли уйда ёнғин чиқди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Бугун, 8 апрель куни соат 16:41 да Сергели тумани “Эски Бобур” МФЙ ҳудудида янги қурилаётган 10 қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:46 да етиб борган.
Маълум бўлишича, бинонинг 1-қаватида бочка ичида битум (сақич) маҳсулотини эритиш ишлари амалга оширилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.








