Ўзбекистон

Амир Темурнинг шахсий шифокори ким бўлган?

Тарихчи темурийлар даврида фаолият юритган тиббиёт муассасалари ва табиблар ҳақида маълумот берди.

Амир Темурнинг шахсий шифокори ким бўлган?

 

Соҳибқирон Амир Темур даврида Турон заминида барча соҳалар қатори тиббиёт ҳам тараққий этган. Тарих фанлари номзоди Маъмура Сулайманова Амир Темур ва темурийлар даврида фаолият юритган тиббиёт муассасалари ва табиблар ҳақида маълумот берди.

 

Унинг таъкидлашича, Амир Темур даврида ҳар бир шаҳарда шифохона бўлган, уларда билимли ва тажрибали табиблар ишлаган.

 

Жумладан, Самарқандда “Дор уш-шифо” номли йирик касалхона бўлиб, унга ўз замонасининг таниқли табиби Мир Саййид Шариф Шерозий раҳбарлик қилган. Бу даврда мамлакатда Хисомиддин Иброҳим Кирмоний, Мавлоно Файзуллоҳ Табризий, Мансур ибн Муҳаммад каби йирик табиблар яшаб ўтган.

 

Тарихий маълумотларга кўра, Мавлоно Файзуллоҳ Табризий Амир Темурнинг шахсий табиби бўлган. У Соҳибқироннинг барча сафарларида бирга бўлар эди.

 

Амир Темур ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандисларни салтанат корхонасига ривож берувчилар, деб атаган.

 

“Темур тузуклари”да шундай дейилади: “Ҳакимлар ва табиблар билан иттифоқда беморларни даволатар эдим”. Бундан кўринадики, Темур қўшинларида ярадор ва бемор жангчиларни даволовчи шифокорлар бўлган.

 

Мирзо Улуғбек даврида эса табиблар ўртасида моҳир жарроҳлар ҳам бор эди. Улардан бири — Тожиддин Ҳаким анча мураккаб операцияларни ҳам қилган. Масалан, кўз катарактасини жарроҳлик йўли билан муваффақиятли даволаган.

 

Бу табиб операциядан олдин жарроҳлик асбобларини олов устида қиздириб олиб, сўнг ишлатган. Амалиёт вақтида эса қўлини тез-тез майда қилиб тўғралган пиёзга ботириб оларкан.

 

Маълумки, пиёзда микробларни ўлдирувчи фитоцидлар бўлади. Ўтда қиздирилган асбоб эса тамомила микробдан ҳоли бўлади (стерилизацияланади). Бу жиҳатдан, Тожиддин Ҳакимни Ўрта Осиёда антисептика усулининг асосчиси, деса бўлади.

 

custom img

Дунё иқтисодиётини белгилаб берувчи компаниялар Тошкентда йиғилмоқда

Лазиз Қудратовга кўра, форумда иштирок этиш учун инвесторлар маълум бир суммани тўлашлари керак.

custom img

Тошкентда халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Шунингдек, 16–18 июн кунлари юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши ҳам вақтинча тақиқланади.

custom img

22 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Шунингдек, Жанубий Кореяга ишчи виза олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди.

custom img

Растрата қилган мансабдорлар 10 йилгача қамалиши мумкин

Мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

custom img

Тошкентда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчини таёқ билан урмоқчи бўлди

Ҳайдовчилар ўртасида юз берган можаро бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

custom img

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат университетларига ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки нотўғри маълумот киритилса, ариза рад этилиши мумкин.

custom img

Саида Мирзиёева Миллий театрда “Адолат фасли” спектакли намойишида иштирок этди

Президент Администрацияси раҳбари спектаклда бош ролни ижро этган Ёдгор Саъдиевни 80 йиллик юбилейи билан табриклади.

custom img

Ўзбекистонда кираётган йўловчи сумкасидан бўғма илон аниқланди

“Навоий” чегара божхона постида йўлбарссимон ноёб илон олиб кирилишининг олди олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"