Ўзбекистон

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Ўзбекистонда киношунослик, профессионал танқидчилик ва миллий кино саноатини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, Киношунослар клуби ва Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатасини ташкил этиш, шунингдек, кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

 

Янги Киношунослар клуби фаолиятини “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, клубнинг Халқаро кинотанқидчилар федерацияси (FIPRESCI)га аъзо бўлишига кўмаклашилади. Бу миллий фильмларнинг нуфузли халқаро фестивалларда иштирокини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Кино арбоблари ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаларини бирлаштириш орқали Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади. Палата ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳада ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш ҳамда ёш мутахассисларнинг профессионал ўсишига кўмаклашиш билан шуғулланади.

 

Ёш киноижодкорларнинг хорижда малака ошириши ва янги палата фаолиятини молиявий-ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳам белгиланган. Палата фаолиятини ташкил этиш ишларини бир ой муддатда якунлаш топширилган.

 

Кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллектдан фойдаланилади

 

Миллий кино саноатини янги технологик ривожланиш босқичига олиб чиқиш мақсадида кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Ҳужжатни бир ой ичида тайёрлаш режалаштирилган.

 

Дастурда янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг хорижда малакасини ошириш масалалари ҳам назарда тутилади.

 

“Ўзбекфильм” ягона миллий брендга айлантирилади

 

Шунингдек, “Ўзбекфильм” номини миллий кино саноатининг ягона бренди сифатида мустаҳкамлаш таклиф этилди. Хусусан, Чилонзор ҳудудининг бир қисми халқ орасида азалдан “Ўзбекфильм” номи билан аталиб келаётгани қайд этилиб, ҳозирги Чилонзор кўчасининг тегишли қисмига шу номни бериш ташаббуси илгари сурилди.

 

Бундан ташқари, Кино санъати музейини “Ўзбекфильм” музейи, Кино санъати саройини “Ўзбекфильм” киносаройи, Миллий кинофондни эса “Ўзбекфильм” миллий кинофонди деб номлаш таклиф қилинди. Ушбу муассасаларни ягона бренд остида бирлаштириш кўзда тутилмоқда.

 

Очиқ мулоқот якунида миллий кинони ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб олингани ва таклиф этилган ўзгаришларни назарда тутувчи фармон имзолангани маълум қилинди.

 

Президент ижодкорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, сифатли фильмлар яратиш учун шароит билан бирга ҳалол меҳнат, ватанпарварлик ва халқни севиб ижод қилиш муҳимлигини қайд этди.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Ҳозирда у жарима майдончасига жойлаштирилиб, аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Шундан сўнг ундан 67 миллион сўм қарздорлик ундирилган.