Ўзбекистон

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Ўзбекистонда кино соҳасини бошқариш, молиялаштириш ва фильм ишлаб чиқариш вазифалари ажратилиб, янги тизим жорий этилади. Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасидаги давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

 

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Масъулларга бир ой муддатда департамент фаолиятини йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш топширилди.

 

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

 

Янги компания миллий кино брендини ривожлантириш ва замонавий киноиндустрияни шакллантиришда таянч марказ ҳамда бош оператор вазифасини бажаради.

 

Кинокомпания бевосита фильм ишлаб чиқармайди. Фильмларни яратиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади. “Ўзбекфильм” эса кино лойиҳаларини танлаш ва молиялаштириш, фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро бозорлар ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.

 

Ушбу ўзгаришлар фильм ишлаб чиқаришдан тортиб, уни томошабинга етказишгача бўлган жараёнларни ягона тизимга бирлаштиришга қаратилган. Янги миллий кинокомпания фаолиятини бир ҳафта муддатда йўлга қўйиш топширилди. Киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади.

 

“Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади”, — деди Президент.

 

Янги тизимда техник топшириқлардан кўра ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Янги молиялаштириш механизмини бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди.

 

Келгуси йилдан бошлаб ҳар йили “Ўзбекфильм” миллий кинокомпаниясининг сўровига кўра бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Ҳозирда у жарима майдончасига жойлаштирилиб, аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Шундан сўнг ундан 67 миллион сўм қарздорлик ундирилган.