Ўзбекистон

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга киришига оид янги қоидаларни жорий этиш муддати 2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси-Миср-томони-билан-тўғридан-тўғри музокаралар олиб борган. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириш тартибини қатъийлаштириш бўйича аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилган.

 

Шу тариқа, янги қоидалар кучга киргунига қадар Ўзбекистон фуқаролари Мисрга амалдаги тартиб асосида сафар қилишлари мумкин.

 

Вазирлик хорижий ҳамкорлар билан фуқароларнинг чет элга сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, визасиз режимларни жорий этиш ва бошқа давлатлар билан мавжуд сафар тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича ишлар давом эттирилаётганини билдирди.

 

Шунингдек, фуқароларга хорижга сафар давомида маҳаллий қонунчилик ва белгиланган қоидаларга риоя қилиш, виза ҳамда миграция талабларини бажариш, борилаётган мамлакатнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва жамоат тартибини ҳурмат қилиш тавсия этилди.

 

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Миср Араб Республикасига кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши, мамлакатга борувчи фуқаролар визани олдиндан расмийлаштириши ва айрим қўшимча талабларга риоя қилиши кераклиги ҳақида хабар берилганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.