Ўзбекистон

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган ҳаво ифлосланишига ноқулай метеорологик шароитлар ва табиий омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Бунда ёғингарчиликнинг камлиги, шамол ва атмосфера ҳавосининг табиий алмашинуви билан боғлиқ жараёнлар муҳим аҳамиятга эга. Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Саттаров шу ҳақда маълумот берди.

 

Жорий йил октябрь ойининг 26-кунига қадар Тошкент шаҳрида атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Ойлик меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Демак, ёғингарчилик миқдори меъёрга нисбатан қарийб 6 баравар кам бўлган. Ёғингарчилик камлиги ҳаводаги чанг зарраларининг ювилиб кетиш жараёнини сусайтиради ва уларнинг атмосферада тўпланишига шароит яратади.

 

Илмий кузатувларга кўра, сўнгги ўн йилликда атмосфера ҳавосининг табиий алмашинуви билан боғлиқ жараёнларда ҳам ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, совуқ ярим йилликда кучли шамол ва ёғингарчиликнинг камлиги билан боғлиқ ноқулай метеорологик шароитлар олдинги йилларга нисбатан 57 фоизга кўпайган. Бундай шароитлар ҳавонинг табиий равишда тозаланишини қийинлаштириши мумкин.

 

Қайд этилишича, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ҳаво сифатидаги ўзгаришлар, табиий омилларнинг ҳудудларга кириб келиши ва уларнинг атмосфера ҳавоси сифатига таъсири нафақат мониторинг станциялари, балки сунъий йўлдошлар орқали ҳам кузатиб борилади. Мутахассислар ҳаво сифатидаги ўзгаришларни нафақат ер устидаги мониторинг станциялари, балки сунъий йўлдош тасвирлари орқали ҳам кузатиб бормоқда. 

 

Октябрь ойининг 1–26-кунлари бўйича SILAM (атмосфера таркиби ва ҳаво сифатини моделлаштириш ҳамда прогноз қилиш учун мўлжалланган халқаро компьютер тизими) модели асосида сунъий йўлдош тасвирлари таҳлил қилиниб, улар AQI ҳаво сифати индекси билан солиштирилган. Таҳлиллар чанг массалари Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларга кириб келган даврларда ҳаво сифати индексининг ҳам кўтарилганини кўрсатмоқда. Масалан, октябрь ойининг 4–5-кунларида ёғингарчилик кузатилган ва AQI индекси 66–71 даражада бўлган. Ойнинг кейинги кунларида эса ёғингарчилик камлиги ва чанг массаларининг тўпланиши фонида ҳаво сифати ёмонлашган.

 

Европанинг EUMETSAT платформаси (об-ҳаво, иқлим ва атроф-муҳитни космосдан кузатишга ихтисослашган Европа метеорология сунъий йўлдош агентлиги) ҳамда Метеосат сунъий йўлдошидан олинган тасвирларда 25–26 октябрь кунлари Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган. Ушбу жараён Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, қисман Сирдарё ва Жиззах вилоятларини қамраб олган.

 

Мутахассислар прогнозига кўра, чанг массаларининг таъсири ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ноқулай шароитлар келгуси ҳафтанинг бошигача давом этиши мумкин.

 

Таъкидланишича, ҳаво сифати ёмонлашувига турли омиллар таъсир кўрсатади. Шу боис вазиятни тўғри баҳолашда метеорологик шароитлар, чанг массаларининг ҳаракати ва мониторинг маълумотларини биргаликда таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.