Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой ТИВ раҳбари билан учрашди

Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилган.

Шавкат Мирзиёев Хитой ТИВ раҳбари билан учрашди

 

Бугун, 12 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цинь Ганни қабул қилди.

 

Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Дастлаб ташқи ишлар вазири Цинь Ган давлат раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Учрашув давомида сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Кейинги йилларда товар айирбошлаш икки баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони уч баробар кўпайди, Хитойдан 11 млрд долларлик инвестициялар жалб қилинди. Пандемиядан сўнг мунтазам авиақатновлар тиклангач, ҳудудлараро алоқалар, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

 

Ўзбекистон етакчиси Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва “Марказий Осиё - ХХР” саммитига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлади.

 

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Бугунги кунда техник ҳужжатлари тайёрланаётган “Ўзбекистон – Қирғизистон - Хитой” темирйўлини қуриш лойиҳасини тез фурсатда амалга ошириш аҳамияти қайд этилди.

 

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш ва ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига амалий кўмаклашиш борасидаги яқиндан мувофиқлашувни давом эттириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой ТИВ раҳбари билан учрашди | Zamon.uz