Абдураҳмоновнинг ишдан олингани расман тасдиқланмаган
Аввалроқ Андижон ҳокими ишдан олингани ва ўрнига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Дилшод Каримов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лавозимидан озод қилингани ҳамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Каримов Дилшодбек Абдумаликович тайинлангани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Таъкидланишича, айни пайтда мазкур хабар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган. Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.







