Ўзбекистон

Ўзбекистон помидорларида вирус аниқлангани айтилмоқда

Ҳолатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Ўзбекистон помидорларида вирус аниқлангани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалиб, бунга Қозоғистоннинг «24KЗ» телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос қилиб кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

 

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан дастлабки тезкор суриштирув олиб борилган. Маълум бўлишича, Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (Томато бровн ругосе фруит вирус) ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.

 

Тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И. Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотидан айнан Ўзбекистондан юкланган помидорларда хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлаган.

 

Қайд этилишича, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида импортер давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна (шундан 14 424 Қозоғистон Республикасига экспорт учун) помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган ва импортер давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"