Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Давлатимиз раҳбари, аввало, Сердар Бердимуҳамедовга бувисининг вафоти билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентига оғир жудоликка учрагани –бувиси, ҳурматли Огулабат эдже Бердимуҳамедова ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан чин дилдан ҳамдардлик билдирди.

 

Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Яқинда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ташқи сиёсий идоралар, транспорт, маданият вазирликлари доирасидаги учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.

 

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо сонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперасия лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилиб, бир-бирини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутладилар, эзгу тилаклар билдирдилар.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди | Zamon.uz