Қўшни Қирғизистонда зилзила содир бўлди
Зилзила кучи 4 балл

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди
Қирғизистонда 15-апрел куни соат 14:49 да 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг ҳудудларида ҳам сезилди, деб хабар беради Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила координаталари: 40,87 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
-Хонобод туманида 3 балл, 8 км.
-Қўргонтепа туманида 2-3 балл, 16 км.







