Ўзбекистон

Мактабларнинг кадастр маълумотлари ҳам Uz kad тизимига киритилмоқда

Иш Сурхондарёдан бошланди.

Мактабларнинг кадастр маълумотлари ҳам Uz kad тизимига киритилмоқда

 

Президентимизнинг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (Uz kad) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланган.  

 

Шунга мувофиқ вилоятда Кадастр ходимлари томонидан жорий йил 1 январь ҳолатига 57 минг 122 фойдаланувчига тегишли ер майдонларининг 1 миллион 178 минг 161 гектари Uz kad тизимига киритилиб, электрон харитаси яратилди. Бу йил мактабларнинг кадастр маълумотлари ҳам тўлиқ Uz kad тизимига киритилади.  

 

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси матбуот котиби Бехруз Сафаровнинг хабар беришича, жанубдаги воҳада 1 минг 176 та умумтаълим мактаби ва уларнинг филиаллари мавжуд. Эндиликда Uz kad тизимига мазкур мактабларнинг жойлашган манзиллари, ер майдони, мактабдаги бинолар сони, ер фонди тоифаси, кадастр рақами ва бошқа муҳим маълумотлари жойлаштирилмоқда.  

 

Вилоятда ижтимоий соҳа объектларининг Uz kad тизимига киритилаётгани мазкур объектларнинг ягона электрон базасини яратишга хизмат қилмоқда.  

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"