Сиёсат

Миср Россияга қурол етказишни тўхтатди — ОАВ

Бунинг ўрнига мамлакат Украина учун артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Миср Россияга қурол етказишни тўхтатди — ОАВ

 

Миср ўтган ой АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари билан музокаралардан сўнг Россия ракеталарини яширин етказиб бериш режасини тўхтатди ва Украина учун артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда "Тҳе Вашингтон Пост" нашри хабар бермоқда.

 

Аввалроқ, нашр Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг февраль ойида Россияга бир нечта ракета ташувчиларида қўлланилиши мумкин бўлган 40 минг донагача 122 ммли «Сакр-45» ракеталарини тақдим этиш ҳақидаги махфий схемасини фош этган яна бир ҳужжат ҳақида хабар берган эди. Айтилишича, у ўз қўл остидагиларга “Ғарб билан муаммоларга дуч келмаслик учун” лойиҳани сир сақлашни буюрган. 

 

Бироқ АҚШ разведкасининг бешта “сизиб кетган” ҳужжатига кўра, Миср Россия билан узоқ йиллик дипломатик ва ҳарбий алоқаларга эга бўлишига қарамай, март ойи бошида Москвага таъминот бериш режасидан воз кечган. Миср ўнлаб йиллар давомида Американинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси бўлиб келган ва ҳар йили АҚШдан 1 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам олади.

 

Ҳужжатларда айтилишича, Миср Москва келишувини кейинга қолдирган ва АҚШнинг 152 мм ва 155 мм артиллерия снарядларини Украинага топшириш учун сотишни маъқуллаган.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.