Ўзбекистон

Шаҳрисабзда ЙПХ ходими билан жанжаллашган ҳайдовчи камалди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Шаҳрисабзда ЙПХ ходими билан жанжаллашган ҳайдовчи камалди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

 

12 апрель куни соат 17:40 ларда фуқаро Қ.М. Lacetti русумли транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб, М-39 автомобиль йўлининг Китоб-Шаҳрисабз йўналишида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган “Ҳамкор” русумли мотоцикл билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 

Шу вақтда ўз хизмат вазифасини бажараётган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисасини процессуал расмийлаштириш мақсадида ҳайдовчини тўхтатиб, Қ.М.нинг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқлаш учун “алкотестер” текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг  қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, ЙПХ инспекторининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 29 эркак ота бўлди

2026 йилнинг январь–июнь ойларида 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди.

custom img

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар лифтлари учун янги талаблар белгиланди

Тегишли ўзгартиришлар уч ойдан кейин кучга киради.

custom img

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

Қочиш вақтида бошқарувни йўқотган автомобиль дўконга урилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"