Ўзбекистон

Россияга ишлаш учун кетаётган мигрантлар сони ошганми?

Қатор ОАВларда айланаётган савол юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.

Россияга ишлаш учун кетаётган мигрантлар сони ошганми?

 

Сўнгги кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетаётган меҳнат мигрантлари сони охирги 7 йилда 4 баробарга ошгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 

Таъкидлаш жоиз, меҳнат миграцияси, айниқса Россия Федерациясига ишлаш мақсадида борувчилар оқими иш мавсумига кўра тез ўзгарувчан ҳисобланади.

 

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келсада, аммо хабарларда таъкидланаётгандек сўнгги 7 йилда ушбу давлатга кетаётган юртдошларимиз сони 4 баробар ошмаган.

 

Агар рақамларга мурожаат қилинса, Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик мигрантлар сони 2016 йилда тахминан 2 миллион нафар бўлган бўлса, ҳозирги вақтда бу 1,5 миллион нафарга яқинни ташкил этади.

 

Шу билан бирга, сўнгги йилларда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш, хусусан, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни дунёнинг ривожланган давлатларига манзилли ишларга жалб қилиш бўйича қатор натижаларга эришилганини қайд этиш жоиз.

 

Жумладан, Жанубий Корея, Япония, Туркия, Германия, Буюк Британия ва Европанинг бошқа мамлакатларида қурилиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг турли йўналишларида ишчиларга талаб юқори ва бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва 33 та давлатнинг 500 га яқин иш берувчи ташкилотлари ўртасида келишувлар мавжуд.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"