Ўзбекистон

АҚШ кўмагида зилзилаларни аниқловчи станция очилди

Бу борадаги тайёргарлик ишлари қарийб 2,5 йил давомида амалга оширилгани айтилмоқда.

АҚШ кўмагида зилзилаларни аниқловчи станция очилди

 

Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди. 

 

Бу борадаги тайёргарлик ишлари қарийб 2,5 йил давомида амалга оширилди.

 

Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станциялардан иборат АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми сифатида ушбу станция АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. У АҚШ Миллий Фан Жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади ва UCSD Халқаро Акселерометрни жойлаштириш дастури орқали маҳаллий ходимлар учун техник хизмат кўрсатиш ва тренингдан ўтади.

 

Ушбу станция томонидан тўпланган маълумотлар бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, олимлар, муҳандислар, талабалар ва кенг жамоатчиликка веб-сайт орқали мавжуд бўлади.

 

Қайд этилишича, станция Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳон сейсмик фаоллигини яхшироқ тушунишга кўмаклашиш мақсадида яратилган.

 

Станциядан олинган маълумотлар зилзилалар жойини аниқлаш ва улар келтириб чиқарадиган хавфларни камайтириш учун ишлатилиши мумкин, бу эса жамоат хавфсизлиги ва фундаментал фан учун муҳимдир.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.