0

Энди Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ҳам ўтса бўлади

Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши қонун лойиҳасини қабул қилди.

Энди Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ҳам ўтса бўлади

 

3 май куни Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисида 2006 йил 3 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. Келишув 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган эди

 

Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомада фуқароларнинг икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали бориш, ҳаракатланиш ва бўлиш ҳужжатлари рўйхатини янгилаш назарда тутилган. 

 

Хусусан, Қирғизистон томони келишувни «ID-карта» сўзлари билан тўлдирди. Шу билан бирга, ҳужжатдан «туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари олиб ташланди. 

 

Қирғизистондан фуқароларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш хавфини камайтириш мақсадида, 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги илова Қирғизистон ҳудудига кириш ва ундан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат сифатида муомаладан чиқарилди. 

 

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони келишувнинг 2-иловасига ўзгартиришлар киритди ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага тегишли банд чиқариб ташланди. 

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Қирғизистон билан чегарани ID-карта орқали кесиб ўтиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди. 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"