Ўлим билан таҳдид: ҳеч ким ундан кафолатли ҳимояланмаган

Шундай босимлар бўлса, нималар қилиш керак?

Ўлим билан таҳдид: ҳеч ким ундан кафолатли ҳимояланмаган

 

Шу кунларда ўлдириш билан таҳдид қилиш ва унинг оқибатлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айримлар ўзи билан ҳам шундай ҳолат бўлгани, вазиятдан қандай чиққани ҳақида ҳикоя қилса, изоҳлар орасида сўнгги чора сифатида ўлдириш билан қўрқитиб қўйганини тан олганлар ҳам йўқ эмас. Бу мавзу кун тартибига қандай чиқди?

 

Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко ўзига ўлим билан таҳдид қилингани ва шу сабабли бир муддат мамлакатни тарк этганини билдирган эди. Апрель ойида номаълум шахс унга Telegram орқали таҳдидли хабар йўллаб, уни ўлдирмоқчи экани ҳақида ёзган.

 

Ҳуқуқ фаоли аввалига бу хабарни аҳмоқона ҳазил сифатида қабул қилган. Лекин кейинроқ унга бу хабар руҳий босим ўтказа бошлаган ва хатти-ҳаракатлари ўзгарган: “Подъездга кириш, коридор бўйлаб офисга бориш қўрқинчли бўлиб қолди. Ичкарига кириб, қўлимда учи ташқарига қараган (йўналтирилган) калит билан масофадан туриб ҳар бир бурчакни кўздан кечирдим. Зинадан лифтда эмас, пиёда юқорига ва пастга тушиб чиқдим. Эримдан майдончамизга чироқ ўрнатишни, умумий эшикка қулф осиб қўйишини сўрадим”, деб ёзади у.

 

Ўлим билан таҳдид қилиш “мода” бўлдими?

 

Ирина Матвиенко билан содир бўлган воқеа ягона ҳодиса эмас. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда бу қадар шов-шув қилинмаган бўлса-да, блогер ва фаолларга ўлим билан таҳдидлар тез-тез бўлиб туради. Апрел ойи охирида ижтимоий тармоқларда Сариосиё туманида вилоят ҳокимига ер масаласида шикоят қилган блогерга бошқа бир фуқаро ўлдириш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот бериб, таҳдидчига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

 

Ёки яна бир ҳолат: Самарқандда фуқаронинг олти бош қўйи кечаси сўйиб кетилгани ва оилага таҳдидомуз хат қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қолдирилган хатда фуқаронинг ўзи ҳам шу қўйлар ҳолига тушиши ҳақида огоҳлантирилган. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва жиноятни содир этганларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилаётганини билдирди.

 

Бундан ташқари, блогер Аъзам Қаҳрамоний «Ular» лойиҳасига берган интервьюсида маълум шартларни бажармаса, уни ўлдиришлари билан таҳдид қилингани ҳақида айтиб ўтган. Блогер Ўзбекистонда инсон хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар борлиги учун ҳам кўп баралла гапиролмаслигини тан олган.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Оилавий зўравонликлар, номусга тегиш жиноятларида ҳам жабрланувчилар жуда кўп ҳолларда ўлим билан қўрқитилгани учун шикоят қилмаганини айтади.

 

Таҳдид қандай қилиниши мумкин?

 

Ўлим билан қилинган таҳдид бир қараганда шунчаки қўрқитиб қўйишдек туюлиши мумкин. Аммо инсон руҳияти ҳар хил: кимдир буни енгил ўтказади, кимдир учун эса бу ҳақиқий босим. Ҳатто мамлакатдан чиқиб кетишгача олиб келиши мумкин.

Ўлим билан таҳдид турлича бўлади:

 

Оғзаки. Агрессор томонидан “Сени ўлдираман. Отаман. Ёқиб юбораман...” каби ибораларда айтилиши.

 

Ҳаракат билан кўрсатилиши. Масалан, пичоқ ўқталиб, бўғиб ёки қаттиқ тан жароҳати етказиб қўрқитиш.

 

Хат-хабар юбориш. Почта, ижтимоий тармоқлар ёки бошқа электрон алоқа воситалари орқали аноним тарзда ўлдириши ҳақида хабар юбориш.

 

Таҳдид бўлса, нима қилиш керак?

 

Аввало хотиржамликни сақлаш муҳим.

 

Оғзаки таҳдид доимий такрорланаётган бўлса, уни видео ёки аудио тарзида ёзиб олиш, ёзувлар ишончли сақланиши учун эса яқинларга жўнатиш керак.

 

Электрон тарзда юборилган хатлардан, албатта, скриншот олиб, бир нечта манбада сақлаш лозим. Хат тарзида юборилганда эса нусха кўпайтириш зарар қилмайди. Таҳдидли хат-хабарларга жавоб қайтариш тавсия этилмайди.

 

Шундан сўнг 102 рақамига қўнғироқ қилинг ёки энг яқин ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилинг. Ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат ва далилларни олишни унутманг. Аризангизни қабул қилган ички ишлар ходимининг телефон рақамини олинг.

 

Агар таҳдид сизни жиддий ташвишга солаётган бўлса, дарҳол ўзингиз хавфсиз деб ҳисобланган бошқа жойга кетинг, масалан, яқин дўст, қариндошларникида. Ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг.

 

Таҳдид қилганга жазо борми?

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддасига кўра, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш агар бу ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Агар бу ҳаракатлар ўта хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ аъзоси, ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилган бўлса, — уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"