Ўзбекистон

Таркибида наркотик модда бўлган анор шарбатлари тўхтатиб қолинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Таркибида наркотик модда бўлган анор шарбатлари тўхтатиб қолинди

Сурхондарёда Ўзбекистонга синтетик гиёҳвандлик воситаларининг яширин равишда олиб кирилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Айритом» чегара божхона постига 9000 дона пластик идишларга қадоқланган 18 тонна анор шарбати ортилган юк машинаси кириб келган. Юклар «қизил» йўлакка йўналтирилиб, кўрикдан ўтказилганда айрим анор шарбати идишларига «М» ҳарфи белгиси туширилгани, айнан шу идишлардаги шарбатнинг рангги ҳам бошқаларидан бироз фарқ қилиши шубҳа уйғотган. Идиш оғзидаги ҳимоя қатламлари ҳам муқаддам очилгани маълум бўлган

Гиёҳвандлик воситаларини тезкор аниқлашга хизмат қилувчи синама кўмагида ушбу шарбат текшириб кўрилганида, унинг таркибида метамфетамин номли синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

 

«Айнан „М“ ҳарфи туширилган шарбатлар сони 48 дона бўлиб, идиши билан ҳисоблаганда уларнинг умумий оғирлиги 103 килограммни ташкил қилди. Юклар Тошкент шаҳридаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилаётган бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"