Cаломатлик

Озиқ-овқат аллергиясини аниқлашнинг инновацион диагностика усули топилди

Аллергия аломатлари бир неча дақиқадан икки соатгача бўлган даврда юзага келади.

Озиқ-овқат аллергиясини аниқлашнинг инновацион диагностика усули топилди

 

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова таъкидлашича, озиқ-овқат аллергияси инновацион диагностика усулида аниқланмоқда. 

 

Озиқ-овқат аллергияси аломатлари бир неча дақиқадан икки соатгача бўлган даврда юзага келади. Асосий симптомлар терида тошма, қичишиш, шиш ёки ачишиш билан намоён бўлади.

 

Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг шишиши, аллергик ринит, яъни бурун битиши, аксириш ва бурундан сув келиши, йўтал, нафас қисиши, кўзларнинг ёшланиши ва қизариши, кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

 

Аллергия маҳали одатда эшакеми кўринишида шаклланиб, қаттиқ ўзакли қизил тусли тошма, шиш ва қичишиш билан кечади.

 

Эмизикли болаларда озиқ-овқат аллергияси атопик дерматит сабаб қатор қўшимча аломатларга эга. Масалан, тери қуришқоқлиги, боланинг анал соҳасида эмизгандан кейин кучаядиган қизариш шулар жумласидан.

 

Баъзи одамларда озиқ-овқат аллергияси жиддий аломатлар — бронхиал обструкция, кўкрак қафасидаги сиқилиш, нафас олишнинг қийинлашиши, қон босимининг кескин пасайиши, бош айланиши ёки хушни йўқотиш каби ҳаёт учун хавфли аломатлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳозир Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу хасталик тури инновасион диагностика  усуллари ёрдамида аниқланмоқда. Молекуляр аллергология — шулардан бири.

 

У орқали бир вақтнинг ўзида бир томчи қондан 300 тагача аллергенга карши антитанача ва аллерген молекуласининг оқсилли компоненти ўрганилади. Энг асосийси, бронхиал астманинг олдини олиш учун ўтказиладиган АСИТ самарадорлиги бор-йўқлиги тасдиқланади.

 

Шу соҳа мутахассиси сифатида озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишиларга шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини тавсия қиламан.

 

Умуман, аллергиянинг табиий даво усули, аввало, тўғри овқатланишдир. Бемор аллерген чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан тийилиши ва воз кечиши лозим.

 

Шу билан бирга, марказимизда касалликнинг оғир босқичлари ва шаклларини бошдан кечираётган беморларнинг самарали даволаниши учун барча зарур шароитлар яратилган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Озиқ-овқат аллергиясини аниқлашнинг инновацион диагностика усули топилди | Zamon.uz