Сиёсат

Евроиттифоқ Украинани қайта тиклашга ёрдам беради

Еврокомиссия раҳбари Лондонда Украина бош вазири билан учрашди.

Евроиттифоқ Украинани қайта тиклашга ёрдам беради

 

Карл III'нинг тож кийиш маросими муносабати билан Лондонда бўлган Украина бош вазири Денис Шмихал Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашди. Бу ҳақда комиссия президенти Твиттер'да маълум қилди. 

 

Маълум қилинишича, суҳбат Украинанинг тикланиши ва Европа Иттифоқининг русларга қарши курашда кейинги ёрдами ҳақида бўлган.

 

"Бош вазир Денис Шмигал билан жуда самарали учрашув бўлди. Биз Украинани қайта тиклаш бўйича июнь ойида Лондонда бўлиб ўтадиган конференцияни ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқининг Украинани қайта қуриш бўйича қўллаб-қувватлашини муҳокама қилдик. Европа Иттифоқи Украинага ёрдам беришга содиқ қолади", — деб ёзган Еврокомиссия раҳбари.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"