Cаломатлик

Ўзбекистонда Тиббий генетика маркази очилади

Марказ Гарвард университети билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда Тиббий генетика маркази очилади

 

Ўзбекистонда Гарвард университети билан ҳамкорликда Тиббий генетика маркази очилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  

 

Маълум қилинишича, Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга хизмат сафари давомида Гарвард университети раҳбарияти билан учрашув ўтказилган.

 

Массачусетс штатида жойлашган мазкур муассасага 1636 йилда асос солинган. Бу ерда 21 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Хусусан, университетнинг Бостон шаҳридаги Гарвард тиббиёт мактабида соғлиқни сақлаш соҳасининг деярли барча йўналишлари учун мутахассислар тайёрланади.

 

Ушбу муассаса битирувчилари орасидан 75 нафар Нобель мукофоти совриндори, АҚШнинг саккиз нафар президенти чиққан.

 

Учрашувда мазкур университет билан кенг кўламли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилган. Хусусан, Гарвард геномика маркази билан тиббий-генетика соҳасидаги келишув Ўзбекистонда ушбу йўналишни тизимли равишда йўлга қўйиш учун муҳим асос бўлди.

 

Ушбу ҳамкорлик мамлакатда тиббий генетика бўйича марказ ташкил этиш, уни энг сўнгги ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, АҚШ университетида ўзбекистонлик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ўз ичига олади.

 

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими раҳбар кадрларини ўқитиш, тиббий генетика мутахассислари малакасини ошириб, улардан тренерлар тайёрлаш, таълим бўйича Гарвард университети билан Ўзбекистондаги соҳага дахлдор олий ўқув юртлари, ихтисослашган марказлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий алоқаларни кенгайтириш режалаштирилган.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.